12:23 / 26.06.2019
3 608

Ҳарбийлар оиласи эътибор марказида

Ҳарбийлар оиласи эътибор марказида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган 5 та муҳим ташаббуси асосида республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари билан “Соғлом турмуш тарзи асослари” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари томонидан “Соғлом турмуш тарзи асослари” мавзусида давра суҳбатини ташкил этишдан кўзланган мақсад, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзи асосларини янада такомиллаштириш ва сингдириш шунингдек ижтимоий ҳимоя қилиш, маънавий қўллаб қуватлаш ҳамда соғлом маънавий ахлоқий муҳитни қарор топтиришдан иборатдир.

Давра суҳбатларида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги, Республика Психологлар уюшмаси, Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий маркази, мактабгача таълим муассаса ва Соғлиқни сақлаш бошқармалари вакиллари томонидан тадбир иштирокчиларига “Жисмоний фаоллик ва рухий мувозанат саломатлик гарови”, “Оиладаги соғлом муҳит ва фарзанд тарбияси”, “Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини Мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш тартиби”, “Оилада ўзаро муносабатлар ва уларнинг ечимлари” каби бир қатор мавзуларда маърузалар тақдим этмоқдалар.

Шунингдек, тадбир давомида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун китоб ҳамда бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилиб, оилалардаги вақтинча ишсиз аёллар иш билан таъминланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳарбийлар оиласи эътибор марказида