
Номаълум шахслар Тошкент туманида яшовчи Б.С. бошқарувидаги “Нексия” автомашинаси салонидан 65 млн сўм, 2700 АҚШ доллари, фуқаролик паспорти ва корхонасининг ҳужжатларини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Хабарда айтилишича, воқеа 24 июнь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган “Ўз кабель” дўкони олдида содир бўлган. Маълум бўлишича, машина эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Олмазор туманида яшовчи 19 ёшли Д.Ҳ., 11-ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчилари Ю.Ю. ва Ж.М.лар содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар