Тошкентдаги “Бектўпи” бозори омборларида кучли ёнғин чиқди (видео)

Тошкентдаги “Бектўпи” бозори омборларида кучли ёнғин чиқди (видео)
Бугун, 27 июнь куни соат тахминан 16.00 да Тошкентдаги собиқ “Абу Сахий” бозори ёнидаги қурилиш материаллари савдосига ихтисослашган “Бектўпи” бозорининг дўконларга туташган омборларида кучли ёнғин чиқди.

Ижтимоий тармоқларда видеоси ва суратлари тарқалаётган ёнғин сабаблари ҳозирча маълум эмас, шунингдек жабрланганлар ҳақида ҳам расмий ахборот ҳали берилмаган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб борганлар ва ёнғинни локализация қилишга киришганлар.

Хабар тўлдирилмоқда, фактлар аниқлаштирилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар