20:00 / 28.06.2019
4 057

«Доктор, даволамасангиз ҳам майли...» Шифокор ёзган ташхис маъносини тушундингизми?

«Доктор, даволамасангиз ҳам майли...» Шифокор ёзган ташхис маъносини тушундингизми?
Фото: facebook.com
«Facebook» фойдаланувчиларидан бири Олтиариқ туман поликлиникасида шифокор томонидан ёзилган ташхис нусхасини эълон қилди. Ёзувни ўқишнинг деярли имкони йўқ, қолаверса, муаммо фақат бунда ҳам эмас... Қуйида мазкур ҳолат ҳақида ўқиб ўзингиз хулоса қилинг:

— Бу постни ёзайми, ёзмайми деб кўп ўйландим, — дейди Саида Ибодинова исмли фойдаланувчи. — Лекин ёзишга қарор қилдим. Ойлигини оширишни, имтиёзларини кўпайтиришни талаб қилаётган айрим шифокорларга эътирозим бор. 20 дақиқа, борингки 10 дақиқа олдин тушликка чиқиб, яна шунча вақт кеч қолиб келиб, давлатдан ойлик олишга ҳаққингиз борми?

Ҳамширангиздан «тушлик вақти неччидан неччигача, ёш бола билан турибмиз, бола кичкина, сабр қилишни билмайди» десак, тилидан заҳар томишига ҳаққи борми? Ёки бизнинг ҳамширангиздан оддий маълумотларни сўраб олишга ҳаққимиз йўқми?

Сиз келдингиз. Тушликдан келибоқ дағдаға билан киришга буюрдингиз. Аммо кўзимни текшириб ҳам қўймасдан дафтарга бир нарсаларни ёздингиз. Дафтарга нима ёзганингизни фақат иероглифчилар ўқий олса керак. Мен нима учун шунча кутганимни тушунмадим.

Олтиариқ туман поликлиникасида тозалик — ноль, хизмат — ноль, муомала — ноль.

Маълумот учун, мен кўз шифокорига бордим. Аммо офтальмологми, окулистми билолмадим. Ёзилмабди. Иш вақти, тушлик вақти ёзилмаган. Хона тепасига илинмаган. Ҳеч қаерда бу ҳақида маълумот қўйилмаган. Дилим оғриди.

Менку ўз ҳаққимни биламан. Жуда кўзим кўр бўлиб қолмасин десам, хусусий шифохонага бораман. Лекин шу ернинг аҳолисичи?

Майли, энди бошқа келмаслигим аниқ. Нима бўлса ҳам. Хуллас юқоридаги шифокор ташхисини (ўзим лекин аниқ билмайман нималигини, ташхисми ё бошқа нарсами у) ўқий олсангиз ўқиб беринг! Илтимос! Нима деб ёзилган? — деб ёзади у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Доктор, даволамасангиз ҳам майли...» Шифокор ёзган ташхис маъносини тушундингизми?