21:23 / 28.06.2019
4 942

Биринчи оиласидан қонуний ажрашмай, шаръий никоҳ билан уйланаётган эркакларга қатъий чора кўриш таклиф қилинди

Биринчи оиласидан қонуний ажрашмай, шаръий никоҳ билан уйланаётган эркакларга қатъий чора кўриш таклиф қилинди
Фото: Flickr
Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Президент Ш.Мирзиёев томонидан таклиф этилган «Эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлари ва имкониятлари кафолатлари тўғрисида» ҳамда «Аёлларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларни тезроқ қабул қилиш кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда «Zarnews.uz» хабар бермоқда.

– Менга аёллардан бўлаётган мурожаатларнинг аксарияти – эркакларнинг оиласидан қонуний ажрашмай туриб, хотинини ҳайдаб юбориб, бошқа аёлга шаръий никоҳ асосида уйланиб олаётгани билан боғлиқ, – дейди Г.Алимова. – Бундан жуда кўп аёллар, уларнинг фарзандлари жабр кўрмоқда. Аммо эркакка ҳеч қандай чора кўрилмаяпти. Бундай ҳолатлар учун қонунларимизда жавобгарлик чораларини кучайтириш лозим. Янги қабул қилинадиган қонунларда буни эътиборга оламиз, албатта. Майли, менга кўпчилик қарши чиқар, бу кимларгадир ёқмас, лекин ана шундай ҳолатлар ҳақида телевидениеда кўрсатув қилмоқчимиз.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Биринчи оиласидан қонуний ажрашмай, шаръий никоҳ билан уйланаётган эркакларга қатъий чора кўриш таклиф қилинди