15:55 / 29.06.2019
3 524

Ботсвана Бухоро қоракўл қўй ва қўчқорларини сотиб оладиган бўлди

Ботсвана Бухоро қоракўл қўй ва қўчқорларини сотиб оладиган бўлди
Африканинг Ботсвана давлати ҳукумати ҳамда чорвадорларидан иборат йирик делегация Ўзбекистоннинг қоракўлчилик марказлари бўлган Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига сафар қилди ҳамда мамлакатда қоракўлчиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди, деб хабар беради ЎзА.

Шунингдек, сафар давомида африкалик меҳмонлар ўзбек қоракўлчилик мактаби тажрибаси билан ҳам яқиндан танишди.

28 июнь куни томонлар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида Африка делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда қўмита раиси Баҳром Норқобилов ҳамда Ботсвана озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш вазирлиги котиби муовини Жон Кассиус Мореки қатнашди. Учрашувда жаноб Мореки ўзбек қоракўлчилик мактаби анъаналари уларда бой таассурот қолдирганлигини алоҳида таъкидлади.

«Самарқанд ҳамда Бухорога уюштирилган сафарлар биз учун ҳар томонлама фойдали бўлди. Мақсадимиз, ўзбек қоракўлчилигини Африка, хусусан Ботсванада ривожлантириш. Шу мақсадда Бухоро қоракўл қўй ва қўчқорларини сотиб олишга қарор қилдик», — дейди делегация раҳбари Жон Кассиус Мореки.

Шунингдек, учрашув чоғида яна қатор масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, соҳа мутахассисларининг ўзаро тажрибаларини алмашиш. Шу мақсадда ботсваналик талабаларнинг Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларида таҳсил олишини таъминлаш, биргаликда илмий тадқиқотларни амалга ошириш таклифи ҳам илгари сурилди. Бу борада Ўзбекистон ҳамда Ботсвана ҳукуматлари томонидан ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлган меморандумни имзолаш таклифи билдирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ботсвана Бухоро қоракўл қўй ва қўчқорларини сотиб оладиган бўлди