06:34 / 01.07.2019
4 401

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробарга оширади

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробарга оширади
Ўзбекистон фермерлари ва кластерларини замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ва тракторлари билан таъминлаш ҳамда экспорт миқдорини янада ошириш мақсадида «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, Беларуснинг «МТЗ» ОАЖ билан имзоланган ҳамкорлик шартномаси асосида 2019 йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробарга оширади.

Унга кўра июнь ва август ойларида ТТZ-811 русумли трактордан 1000 та, янги модель, 4 ғилдиракли ТТZ-812 дан эса 500 та ишлаб чиқарилади. Қолаверса «Тошкент Қишлоқ Хўжалиги Техникаси Заводи» АЖ да дунёга машҳур John deer бренди остидаги замонавий тракторлардан 200 та ишлаб чиқарилади. Ҳозирда шу ва бошқа русумли замонавий тракторлар учун буюртмалар қабули бошланган.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, бу йил «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ қошида «Агро техника лизинг» МЧЖ ҳам ташкил қилинган бўлиб, юртимиз фермерлари ва кластерлари жамият тизим корхоналарида ишлаб чиқарилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари, махсус техникалар ҳамда тракторларни имтиёзли лизинг асосида харид қилишлари мумкин. Ҳозирда қуйидаги техникалар етказиб бериш учун омборхоналарда мавжудлигини маълум қиламиз:

Номи Сони
1. I 38 150 та
2. У62 200 та
3. ЛС100 100 та
4. New Ҳолланд ТД5 100 та
5. New Ҳолланд 6070 50 та
6. Тиркама 200 та
7. Бошқа осма техникалар 300 та

Ишлаб чиқариш ҳажми икки баробар оширилиши ўз-ўзидан «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖнинг иккинчи ярим йиллик учун ўз олдига қўйилган экспорт режасини тўлиқ амалга оширишни мақсад қилганлиги билан ҳам боғлиқ. Аҳамиятлиси «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизим корхоналари 2019 йилнинг биринчи ярми учун ўз олдига қўйган экспорт режасини 109 % га бажарди.

Экспортнинг асосий қисмини тракторлар, комбайнлар, замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ҳамда махсус техникалар ташкил қилади. Экспорт салоҳиятини ошириш ҳақида гап кетганда Ўзбекистон Республикасининг Тожикистондаги элчихонаси кўмагида «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ҳамда «Orientbank» ОАЖ ҳамкорлигида 2019 йилнинг февраль ойида «Orion-Uzagro» қўшма ишлаб чиқариш корхонаси ва корхона қошида махсус «шоwроом» ташкил қилинганлиги ва у юртимизда ишлаб чиқарилаётган техникаларни кенг тарғиб қилишга хизмат қилаётганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробарга оширади