14:20 / 01.07.2019
5 834

Хоразм вилояти ҳокимлиги: «Қизлар стриптизи Урганчдаги ресторанда бўлмаган»

Хоразм вилояти ҳокимлиги: «Қизлар стриптизи Урганчдаги ресторанда бўлмаган»
Фото: «Халқ билан мулоқот»
Ресторанда қизлар стриптиз намойиш этаётгани акс этган видеодаги воқеалар Хоразмда эмас, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги «Пойтахт» ресторанида бўлиб ўтган. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги «Дарё»га маълум қилди.

Аввалроқ, Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида Урганч шаҳрида жойлашган ресторанларда ғарбдан қолишмайдиган томоша ҳақида пост жойлаштирилган. Унда Урганчдаги ресторанлардан бирида қизлар ярим-яланғоч ечиниб, стриптиз тушаётгани ва одамлар уларга пул қистириб, телефонига суратга олиш билан овора эканлиги айтилган.

Хоразм вилояти ҳокимлиги ходими Ифтихор Ражаббоевнинг маълум қилишича, видеода акс этган воқеа Санкт-Петербург шаҳридаги «Пойтахт» ресторанида бўлиб ўтган.

«Ушбу видео Хоразм вилоятида эмас, 17 июнь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги «Пойтахт» ресторанида олинган. Ўша ерда меҳмон бўлган хоразмлик йигитлар билан бирма-бир гаплашдик. Улар буни тасдиқлади», — деди ҳокимлик вакили.

Ифтихор Ражаббоевнинг қўшимча қилишича, тармоқларда тарқалган видео бўйича вилоят ички ишлар бошқрмаси суриштирув олиб бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразм вилояти ҳокимлиги: «Қизлар стриптизи Урганчдаги ресторанда бўлмаган»