
2019 йил 1 июлдан видеорегистраторлар далил йиғувчига айланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали хабар қилмоқда.
Автотранспортдаги видеорегистраторларда қайд этилган ҳуқуқбузарлик эндиликда далил сифатида қабул қилинади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
1 июлдан ҳар қандай жамоат транспорти ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун автотранспорт воситаларига видеорегистраторлар ўрнатиш мажбурийдир.
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни юборган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг беш фоизи (ҳозирги кунда 10 136 сўм) миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар