08:00 / 04.07.2019
3 114

Энди айрим давлат хизматлари қўшимча ҳақ эвазига қисқароқ муддатда кўрсатилади

Энди айрим давлат хизматлари қўшимча ҳақ эвазига қисқароқ муддатда кўрсатилади
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Киритилган ўзгартиришлар давлат хизматларини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар давлат хизматлари марказлари орқали ёки бевосита хизмат кўрсатувчи органларга мурожаат этганда тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланишини назарда тутади.

Шунингдек, Ҳукуматнинг лицезия бериш, рухсатнома бериш ва бошқа давлат хизматларини кўрсатишни тартибга соладиган ҳужжатларига давлат хизматларини тезлаштирилган шаклда кўрсатишга оид қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, давлат хизматлари (лицензия бериш, рухсатнома бериш ва бошқалар) умумий белгиланган муддатдан қисқароқ муддатда қўшимча ҳақ тўлаш эвазига кўрсатилиши мумкин.

Масалан, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш учун аризаларни умумий тартибда кўриб чиқиш муддати 15 кундан кўп бўлмайди ва энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Айнан мазкур фаолият учун аризаларни тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш муддати эса 5 кундан кўп бўлмайди ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридаги тўловга яна шунча миқдорда қўшимча тўлов ундирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди айрим давлат хизматлари қўшимча ҳақ эвазига қисқароқ муддатда кўрсатилади