18:57 / 04.07.2019
2 778

Савдо субъектларига нақд пулни инкассация қилишда енгилликлар берилди

Савдо субъектларига нақд пулни инкассация қилишда енгилликлар берилди
Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Киритилган қўшимчалар қуйидагиларни назарда тутади:
  • савдо субъектларининг кунлик ўртача нақд пул тушуми энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ бўлганда банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ёки мустақил равишда топширишни;
  • кунлик тушум энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан кам бўлганида банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил топширишни.

Илгари кунлик тушум миқдоридан қатъи назар савдо субъектлари нақд пулни инкассация пунктларига (банклар кассаларига) ҳар куни инкассация қилиши керак эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Савдо субъектларига нақд пулни инкассация қилишда енгилликлар берилди

Жамият янгиликлари