19:50 / 05.07.2019
4 104

Самарқандда ниқобли шахс трамвайдагиларнинг юзига суюқлик сепиб қочди (видео)

Самарқандда ниқобли шахс трамвайдагиларнинг юзига суюқлик сепиб қочди (видео)
Интернетда Самарқанд шаҳрида содир бўлган ноодатий воқеа тасвирланган видео эълон қилинди. Унда юзига ҳимоя ниқоби тақиб олган шахс трамвайга чиққани ва бир неча сониядан сўнг қайтиб чиққани, унинг ортидан трамвайдаги одамлар ҳам ташқарига отилгани кўринган.

Repost.uz'нинг ёзишича, номаълум шахс йўловчиларнинг юзига номаълум суюқлик сепган ва бунинг натижасида бир неча йўловчи ҳушидан кетган. Ушбу ҳодиса Темирйўл вокзали-Сартепа йўналишидаги 1-трамвай Чой қадоқлаш фабрикаси бекатида тўхтаб турган вақтида содир бўлган.

Ижтимоий тармоқларда бу воқеа кенг муҳокама қилинмоқда. Фейсбукда ёзилишича, бу воқеа кеча, 4 июль куни соат 19:40 лар атрофида содир бўлган.
«Бизга электрошокерлар, газ баллонлари ва шу каби қўрқинчли нарсаларни сотишнинг кераги йўқ», дея ёзган трамвайда бўлган йўловчилардан бири.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ниқобли шахс трамвайдагиларнинг юзига суюқлик сепиб қочди (видео)