22:00 / 07.07.2019
5 957

Сурхондарёда ҳожатхонага ташлаб кетилган чақалоқнинг аҳволи ҳақида Вазирлик маълумот берди

Сурхондарёда ҳожатхонага ташлаб кетилган чақалоқнинг аҳволи ҳақида Вазирлик маълумот берди
Интернетда Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги бозор ҳожатхонасига ташлаб кетилган янги туғилган чақалоқ топиб олингани ҳақидаги видео тарқалди.

Унда шифокорлар, ИИБ ходимлари ва бошқалар чақалоқни жонлантиришга уринаётгани тасвирланганди.
Чақалоқнинг онаси тасвири бозордаги кузатув камераларига тушиб қолган ва айни вақтда у қидирувга берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати чақалоқнинг ҳаёти сақлаб қолингани ва унинг айни вақтдаги ҳолати ҳақида маълумот берди. Маълум бўлишича, янги туғилган чақалоқ 2 июль куни Денов туманидаги «Лолазор» буюм бозори ҳудудидаги ҳожатхонадан топилган.

Ички ишлар органлари ходимлари ва тез тиббий ёрдам шифокорлари чақалоққа воқеа жойида биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатишган. Чақалоқ 2-сонли вилоят перинатал марказига оғир аҳволда олиб келинган ва унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

«Шифокорлар кўрсатган тиббий муолажалардан кейин чақалоқнинг умумий аҳволи қониқарли бўлиб турибди. Айни пайтда тиббиёт ходимлари томонидан сунъий озиқлантирилмоқда. Чақалоқ жинси - қиз бола, оғирлиги - 3500 грамм, бўйи - 50 сантиметр.

Ҳозирда чақалоқ аҳволи Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратига олинган. Шифокорлар чақалоқ ҳаёти учун курашмоқда», дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Фурқат Санаев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда ҳожатхонага ташлаб кетилган чақалоқнинг аҳволи ҳақида Вазирлик маълумот берди