10:03 / 10.07.2019
3 276

Тавсияномага эга абитуриентларнинг аризалари 20 июлгача қабул қилинади

Тавсияномага эга абитуриентларнинг аризалари 20 июлгача қабул қилинади
Тавсияномага эга бўлган абитуриентларнинг сиртқи ва кечки таълим шаклига ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари муайян олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан 20 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, тавсияномага эга бўлган абитуриентлар олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- таълим йўналиши, ўқув тили, шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;
- умумий ўрта таълимни (11-синф негизида) тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ва унинг иловаси асл нусхалари;
- паспортнинг нусхаси;
- 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 6 дона рангли фотосурат;
- меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма;
- абитуриентнинг ишлаб турган жойи бўйсунувчи вазирлик ёки идора ёки йирик хўжалик бирлашмасидан белгиланган шаклдаги тавсиянома;
- тавсияномага эга бўлган абитуриентнинг ишлаб турган жойи бўйсунувчи вазирлик ёки идора ёки йирик хўжалик бирлашмаси томонидан талабанинг бутун ўқиши (сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил) учун тўлов-шартнома маблағларни ўз вақтида тўлаб бериш бўйича кафолат хати.

Тавсияномага эга бўлган абитуриентлар томонидан паспорт қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади.
Тавсияномага эга бўлган абитуриентлар билан суҳбатлар 10 августдан 20 августга қадар ўтказилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тавсияномага эга абитуриентларнинг аризалари 20 июлгача қабул қилинади