
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ тасарруфидаги фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи 1 381 та автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаларини тадбиркорлик субъектларига аукцион савдолари орқали сотиш бўйича таклиф маъқулланди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Агентлик, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги шундай таклиф билан чиққан.
Бундан ташқари, олис, етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятини таъминлашнинг муқобил тизими жорий қилинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар