12:46 / 11.07.2019
2 845

«Хуфиёна иқтисодиёт»дан хабар берган «холис харидор»лар рағбатлантирилади

«Хуфиёна иқтисодиёт»дан хабар берган «холис харидор»лар рағбатлантирилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Президентнинг мазкур қарорида «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегиясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» маъқулланган. Чора-тадбирларни амалга ошириш механизмлари, ижро муддати ва масъуллар белгиланган.

«Йўл харитаси»нинг тўртинчи бобида — Давлат солиқ хизмати органларининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари санаб ўтилган:

· Солиқ маъмуриятчилиги харажатларини камайтириш ва солиқ назорати сифатини ошириш, шунингдек, уни автоматлаштириш мақсадида солиқ органлари тизимига замонавий бизнес-таҳлиллар моделларини (Business Intellegence) жорий этиш.

· Солиқ тўловчиларга аниқ вақт режимида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини, шу жумладан, экстерриториал принцип асосида кўрсатиладиган хизматларни кенгайтиришга йўналтирилган рақамли технологияларни солиқ маъмуриятчилигига босқичма-босқич жорий этиш, солиқ органларининг ахборот коммуникация технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш.

· Солиқ органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги (KPI) кўрсаткичларидан (кўрсатилган хизматларнинг сони ва сифати, хизмат кўрсатиш тезлиги, ходимнинг хушмуомалалиги ва билимидан) келиб чиқиб, уларни моддий рағбатлантириш, хизматда лавозимини ошириш, мукофотлаш, интизомий чоралар қўллаш тизимини жорий этиш.

· «Холис харидор» тизимини кенг жорий қилиш, «хуфиёна иқтисодиёт» бўйича «ишонч телефонлари»ни ташкил қилиш ва мазкур соҳада тасдиқланган хабарни берган шахсларни ҳамда солиқларни тўлашдан бўйин товлаш «схема»ларини ва хуфиёна фаолиятларни аниқлаганлик учун солиқ органлари ходимларини рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш.

· Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг замонавий усуллари, халқаро солиққа тортиш, трансфер нархларни белгилаш, таваккалчиликларни таҳлил қилиш, бизнес-таҳлил технологиялари (Business Intellegence) ва солиқ маъмурчилигида илғор ахборот технологияларини (Big Data) қўллаш асосида солиқ органларининг ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.

· Солиқ органларига ишга қабул қилишда (вакант лавозимларни эгаллаш) танлов тизимини, шу жумладан, номзодларнинг электрон шаклда мурожаат этиш имкониятини назарда тутган ҳолда жорий этиш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Хуфиёна иқтисодиёт»дан хабар берган «холис харидор»лар рағбатлантирилади