АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблюм Тошкентда журналистлар билан учрашув ўтказди. Тадбирда элчига Ўзбекистондаги матбуот соҳаси ҳақида савол берилди.
«Оммавий ахборот воситалари соҳасидаги вазият анча катта мавзу. Биз оммавий ахборот воситалари эркинлиги, журналистика соҳасига чуқур ишонамиз. Журналистика соҳаси жуда муҳим бўлиб, уни ҳимоя қилиш талаб этилади. Журналистларга ўз ишини қилишига имкон бериш керак, сабаби Қўшма Штатлар журналистларни қўллаб-қувватлаш тарафдори.
Биз оммавий ахборот воситалари соҳасидаги вазиятни жуда жиддий кузатиб бормоқдамиз. Сўнгги бир неча йил ичида ушбу соҳада ижобий ўзгаришлар юз бергани, нисбатан эркин матбуот учун очиқлик жараёни кузатилганини таъкидладик. Биз ушбу жараённи кузатишда давом этамиз. ОАВ ходимлари, ҳукумат вакиллари билан бу масала бўйича ҳамкорлик қиляпмиз. Куни кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи Комил Алламжонов билан учрашдим. Учрашувда ОАВ фаолияти юзасидан фикр алмашдик», - деди элчи. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди