16:16 / 11.07.2019
4 133

Айдаркўлда рухсат этилмаган қайиқларга қарши рейд ўтказилди

Айдаркўлда рухсат этилмаган қайиқларга қарши рейд ўтказилди
Фото: Навоий вилояти ФВБ матбуот хизмати
Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Айдаркўлнинг Навоий вилояти ҳудудида рухсат этилмаган қайиқларда балиқ овлаш билан шуғулланиб келаётган фуқароларга нисбатан рейд ўтказилди. Бу ҳақда Навоий вилояти ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Айдаркўл табиий сув ҳавзаси Жиззах ҳамда Навоий вилоятлари ҳудудларида жойлашган бўлиб, шундан 205 минг гектари Жиззах вилояти ҳудудида, 151 минг гектар Навоий вилояти, Нурота тумани ҳудудида жойлашган.

Унинг атрофидаги Нурота туманининг Пойга ва Чуқурқудуқ қишлоғида яшовчи аҳоли асосан балиқчилик ва чорвачилик билан шуғулланади. Шу муносабат билан рейд хавфсиз сузиш, одамларнинг ҳаёти ва хавфсизлиги, инсон соғлиғини сақлаш ҳамда бахтсиз ҳодисалар ва табиий атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган.

Фото: Навоий вилояти ФВБ матбуот хизмати
Ушбу тадбир давомида 53 нафар фуқароларнинг қайиқлари техник кўрикдан ўтказилиб рўйхатга олинди. Фойдаланиш талабларига жавоб бермайдиган яроқсиз 4 та қайиққа фойдаланиш бўйича тақиқ қўйилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Айдаркўлда рухсат этилмаган қайиқларга қарши рейд ўтказилди