Шаҳрисабзда «КамАЗ»га ортилган сомон ёниб кетиб, бир киши ҳалок бўлди

  • 11 июль 2019, 22:10
  • 926
  • Жамият
  • Шаҳрисабзда «КамАЗ»га ортилган сомон ёниб кетиб, бир киши ҳалок бўлди
    Фото: Давлат Ёнғин хавфсизлиги хизмати
    2019 йилнинг 10 июль куни соат 06:51 да Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани «Шакартери» МФЙ, Шовкан қишлоғидан ўтувчи йўлдан ҳаракатланиб кетаётган «КамАЗ» русумли юк автомобили тиркамасида сомон ёнаётганлиги ҳақида туман ЁХБ диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар қилди.

    Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари юборилган. Бўлинмаларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилган ва ёнғиндан юк автомобили ҳамда унга ортилган 400 дона сомон ғарами (пресс) асраб қолинган. Ёнғин ўчириш бўлинмаларининг етиб келгунига қадар ёнғинни ўчиришга уринган икки йўловчилардан бири фуқаро Ш.Э. куйиш тан жароҳати олиб шифохонага юборилган, иккинчи фуқаро Н.З. эса тиркамадан бош қисми билан ерга йиқилиб, жойида вафот этгани маълум бўлган.

    Ёнғиннинг тахминий келиб чиқиш сабаби юк автомобили ва тиркамасига ортилган сомон прессларининг устки қисми электр симёғочнинг симларига тегишидан ҳосил бўлган қисқа туташув натижасида. Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    » » Шаҳрисабзда «КамАЗ»га ортилган сомон ёниб кетиб, бир киши ҳалок бўлди