18:10 / 12.07.2019
3 081

Энди ўқув-контракт тўловлари қийматини ректорлар белгилайдими?

Энди ўқув-контракт тўловлари қийматини ректорлар белгилайдими?
Ўзбекистонда 2019 йил 1 сентябрга қадар олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тартиби ишлаб чиқилади. Бу Президентнинг «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.

Қарорга мувофиқ, ззини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган олий таълим муассасаларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

- юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини ошириш мақсадида ходимларга устамалар ва моддий рағбатлантиришнинг бошқа турлари миқдорларини мустақил белгилаш;

- иқтидорли, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларидан бўлган талабаларни моддий рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш;

- ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, дастурий таъминотлар, замонавий ахборот-коммуникация воситалари, ўқув ва илмий лабораториялар ҳамда сарфланадиган лаборатория материаллари, китоблар, журналлар, ўқув адабиётлари харид қилиш ва чоп эттириш учун маблағларни мустақил сарфлаш;

- олий таълим муассасаси инфратузилмасига сервис хизматлари кўрсатишнинг алоҳида турлари, жумладан, бино ва иншоотлар, талабалар турар жойлари, спорт объэктларидан фойдаланиш, уларни тозалаш, таъмирлаш, компьютер техникаси ва телекоммуникация тармоқларини сақлаш ва юридик хизматлар кўрсатишни ауцорсинг шартларида ташкил этиш.

Бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда:

- олий таълим муассасасининг илмий-педагогик салоҳияти, унинг моддий-техник базаси имкониятларини инобатга олиб, талабаларни тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини белгилаш, янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очиш;

- олий таълим муассасасини ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш миқдоридан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш.

Тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатлари олий таълим муассасаси ректори (маҳаллий олий таълим муассасасининг филиали директори) томонидан узайтирилади.

Маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви доирасида амалга оширилаётган қўшма таълим дастурлари, жумладан, қўшма факультетларда:

талабаларни қабул қилиш тартиби, тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати ҳамда маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари билан келишув асосида;

ўқишга қабул қилиш параметрлари, таълим йўналишлари ва мутахассисликларини тасдиқлаш ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари, бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда олий таълим муассасаси томонидан амалга оширилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди ўқув-контракт тўловлари қийматини ректорлар белгилайдими?