19:32 / 12.07.2019
3 045

«Ўзбекнефтгаз» илк марта мамлакатда қазиб олинадиган газ ҳажмини ошкор қилди

«Ўзбекнефтгаз» илк марта мамлакатда қазиб олинадиган газ ҳажмини ошкор қилди
Ўзбекистонда ҳар йили 61 млрд куб метрга яқин газ қазиб олинади, ундан 40 млрд куб метри “Ўзбекнефтгаз” ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳақида компания бошқаруви раиси Баҳодир Сидиқов хабар берди.

“Биласизки, қазиб олинувчи газ ҳажми доим ёпиқ ахборот бўлган, бироқ бугун биз бир қадам олдинда кетяпмиз ва олтин-валюта захираларини ошкор қиляпмиз. Газ баланси бўйича – тахминан 61 млрд куб метрга яқин газ қазиб оламиз”, - деди у.

Шу билан бирга, “Ўзбекнефтгаз” ҳиссасига 40 млрд куб метр газ тўғри келади, ундан 5 млрд куб метри нефть олишнинг турли технологик жараёнларига кетади.

Президент Шавкат Мирзиёев куни кеча “Ўзбекнефтгаз”га углеводород хом-ашёсини, жумладан, табиий газ қазиб олиш ҳажмини - 42,3 млрд куб метргача, суюлтирилган газни - 1,5 млн тоннагача ошириш бўйича кўрсатма берди.

“Бугунги база – 35 млрд куб метр. Вазифа қазиб олишни 7,3 млрд.га оширишдан иборат. Қазиб олишнинг бундай ҳажми билан мамлакат эҳтиёжини тўлиқ қоплаш мумкин”, - дея қайд этди Сидиқов.

Унинг сўзларига кўра, жорий эҳтиёж 39 млрд куб метр газни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2030 йилгача нефть-газ соҳасини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича “йўл хариталари” тасдиқланган. Уларда углеводород хом-ашёсини қазиб олиш ҳажмини ошириш, газ транспорти тизимини модернизация қилиш, шунингдек, табиий газни қазиб олиш, қайта ишлаш, етказиб бериш ва реализация қилиш ҳисобини юритиш ҳамда назорат қилишни такомиллаштириш кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўзбекнефтгаз» илк марта мамлакатда қазиб олинадиган газ ҳажмини ошкор қилди