23:15 / 13.07.2019
5 593

“Минор” масжидида катта миқдорда пул ўғирланди

“Минор” масжидида катта миқдорда пул ўғирланди
Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги “Минор” жоме масжидида ўғрилик содир этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа жорий йилнинг 8 июль куни соат 13:00 да содир бўлган. “Минор” масжидида 18 ёшли Билол Х. ва унинг 2 нафар жиноий шериклари билан қиймати 70 АҚШ долларига тенг бўлган ва 25 ёшли Суннатилло О.га тегишли бўлган сумкани ўғирлаган. Сумкада Powerbank, барсетка, мобиль телефон, авиачипта, миллий ва хорижий валютада катта миқдорда пул бўлган.

Билол Х. воқеа жойидан яширинмоқчи бўлганида ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинди. Унинг жиноий шерикларини ушлаш чоралари кўрилмоқда. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси ("Ўғрилик") асосида жиноий иш қўзғатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Минор” масжидида катта миқдорда пул ўғирланди