date
views 3 028

447 млн. сўмлик обьект зарар қопланмаганлиги боис Бюро томонидан аукционга чиқарилди

447 млн. сўмлик обьект зарар қопланмаганлиги боис Бюро томонидан аукционга чиқарилди
Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг ижро варақасига асосан Р.Нарзиевдан ундирувчи Н.Қобилова фойдасига 68 млн. 417 минг сўм зарар ундириш белгиланган.

Аммо, қарздор шахс етказилган зарарни тўлашни ортга суриб келди. Р.Нарзиев фақатгина 7 млн. 571 минг сўм зарар пулларини тўлаган холос.
Шундан сўнг, Мажбурий ижро бюроси Фориш туман бўлими давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Яъни, қарздор фуқарога тегишли бўлган Фориш тумани, Хонбанди МФЙда жойлашган умумий овқатланиш шаҳобчаси биноси хатланди.
Ушбу бино мутахассиснинг хулосасига кўра, 447 млн. 543 минг сўмга баҳоланган ва белгиланган тартибда сотиш учун “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасига чиқарилиши таъминланди.

Эндиликда, етказилган зарар пуллари хатланган мол-мулк сотувидан тушган пул маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 447 млн. сўмлик обьект зарар қопланмаганлиги боис Бюро томонидан аукционга чиқарилди