15:10 / 15.07.2019
6 615

ОАВ: Тошкент шаҳри прокурори ишдан кетди

ОАВ: Тошкент шаҳри прокурори ишдан кетди
Фото:«Kun.uz»
Тошкент шаҳар прокурори Шерзод Облоқулов лавозимини тарк этган. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.
«Айни вақтда унинг ишдан кетиш сабаби маълум эмас. Шунингдек, унинг ўрнига ким тайинлангани ҳақида ҳам маълумот йўқ» дейилади хабарда.

Адлия катта маслаҳатчиси Шерзод Облоқулов турли йилларда Бош прокуратурада прокурор ва бошқарма катта прокурори (2007−2011 йиллар), Навоий вилоятининг Хатирчи тумани прокурори (2011−2013), Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари (2013−2016) ва Сирдарё вилояти прокурори (2016−2017) лавозимларида ишлаган.

У Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 12 июндаги буйруғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунига асосан Тошкент шаҳар прокурори лавозимига 5 йил муддатга тайинланган ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланганди.

Эслатиб ўтамиз, собиқ бош прокурор Отабек Муродовнинг лавозимдан четлатилиши ортидан, Бош прокуратурадаги раҳбарлик лавозимларида ўзгаришлар бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ОАВ: Тошкент шаҳри прокурори ишдан кетди