12:40 / 16.07.2019
3 021

Солиқ тизимидаги янгиликлар-амалиётга жорий қилинмоқда

Солиқ тизимидаги янгиликлар-амалиётга жорий қилинмоқда
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 июнда қабул қилинган “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти юзасида Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида тадбиркорлик субъектлари учун кўргазмали семинар ташкил этилди.

Семинарда Давлат солиқ қўмитаси ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармасининг малакали мутахассислари, шунингдек, фермер хўжаликлари вакиллари, товарларни импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари иштирок этдилар.

Тадбирда таъкидланганидек, қўшилган қиймат солиғининг тўлақонли занжирини яратиш ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш имкониятини бермаётганлиги боис “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон қабул қилиниб, у мамлакатимизда 2018 йил июнь ойидан буён амалга оширилаётган солиқ ислоҳотларининг иккинчи босқичи бўлиб, барқарор нарх сиёсатига эришилишига сабаб бўлиши эътироф этилди.

Шунингдек, жорий йилдан янги солиқ концепцияси амалиётга жорий этилиши нафақат бизнес вакиллари, балки, фуқаролар иш билан банд бўлиши ва даромади ошишига хизмат қилмоқда.

Маълумотларга кўра, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ва ижтимоий тўловлар ставкаси кескин камайтирилгани натижасида жорий йилнинг ўтган даврида Ўртачирчиқ туманида туманида 530 дан ортиқ яширин иш ўринлари легаллаштирилди.

Айни пайтда мазкур туманда амалга оширилаётган солиқ ислоҳотлари замирида жорий 141та ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатга олинди.

Учрашувда тадбиркорлик субъектлари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олишди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқ тизимидаги янгиликлар-амалиётга жорий қилинмоқда