Мажбурий ижро бюроси Зангиота туман бўлими ходимлари ва “Сувоқова” ДУК Зангиота филиали билан ҳамкорликда, туман ҳудудида ичимлик суви тармоғига уланиш ва фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш юзасидан текширув ишлари ўтказилган.
Натижада, таъминотчи корхонага тегишли подстанцияда фаолият олиб борувчи шахслар ичимлик суви тармоғига ноқонуний уланиб, подстанцияга ҳисоблагичсиз ичимлик суви крани ўрнатиб, фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Аниқланишича, подстанция ичимлик суви тармоғига ноқонуний улангани ҳолати юзасидан Тошкент вилоят “Сувоқова” ДУК марказий абонент хизмати томонидан қилинган ҳисоб-китобларга кўра, ДУК ка жами 968.649.920 сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан МИБ Зангиота туман бўлими томонидан “Зангиота туман электр тармоқлари корхонаси” ишчи-хизматчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 185-2-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди