17:16 / 16.07.2019
3 229

Тошкентда қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудда ёнғин содир бўлди

Тошкентда қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудда ёнғин содир бўлди
Фото: ЁХББ матбуот хизмати
Тошкентнинг Яшнобод тумани Бойқўрғон кўчаси 2-уйда жойлашган «Бизнес юнайтед» МЧЖга қарашли қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудидаги қурилиш вагонида ёнғин юз берди.

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматидан маълум қилишларича, ҳодиса 15 июль куни содир бўлган. Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш техникаси юборилган ва ёнғин бартараф қилинган.

Ёнғин оқибатида қурилиш вагонининг ички қисмининг 25 квадрат метр майдони ёнган. Ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудда ёнғин содир бўлди