17:45 / 17.07.2019
3 685

«Бочка»га элтувчи йўлда 1436 нафар ҳайдовчи фоторадарга тушди

«Бочка»га элтувчи йўлда 1436 нафар ҳайдовчи фоторадарга тушди
Фото: Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати
Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида кўпгина фуқароларимиз дам олиш кунларини Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган дам олиш масканларида ўтказишмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар беришича, Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4Р12 «Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ» автомобил йўлида автомобил оқими кескин кўпайган. Ушбу автомобил йўлида йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва автомобилларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари онлайн режимда ишлатилиб келинмоқда. Ўтган дам олиш кунларида ушбу фоторадарлар орқали 1436та тезликни меъёридан ошириш ҳолатлари аниқланди.

Қоидабузарликларни содир этган фуқароларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда аҳоли яшаш жойларида тезликни 110 км/соатдан оширган 84 нафар фуқарога ЭКИҲ нинг 9 баробарида, 90 км/соатдан оширган 430 нафар фуқарога ЭКИҲ нинг 5 баробарида, 70 км/соатдан оширган 922 нафар фуқарога ЭКИҲ нинг 1 баробарида жарималар белгиланиб, белгиланган жарималар тўғрисидаги қарорлар «Ўзбекистон почтаси»нинг маълумотларни қайта ишлаш маркази орқали қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи ёки юридик шахснинг манзилига етказилган.

Таъкидланишича, ушбу 1436 қоидабузар ҳайдовчининг 945 нафари Тошкент шаҳрида, 387 нафари Тошкент вилоятида, 104 нафари республикамизнинг бошқа вилоятларида истиқомат қилишлари аниқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Бочка»га элтувчи йўлда 1436 нафар ҳайдовчи фоторадарга тушди