
“Татнефть” компанияси Ўзбекистондаги биринчи автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасини очди. АЁҚШ Тошкент вилоятида жойлашган бўлиб, унга ёнилғи Россия компанияси томонидан етказилади.
Компаниянинг кўп турдаги ёнилғи сотилувчи АЁҚШи Тошкент-Нурафшон автомобил йўлида очилган. Унда маҳаллий А-80 бензини, Россиянинг “Танеко” мажмуасидан етказиладиган А-92 ва А-95 маркасидаги бензин ҳамда метан сотилади.
Аввалроқ маълум қилинганидек, вилоятда “Татнефть”нинг 22 АЁҚШидан иборат тармоғини яратиш режалаштирилган.
“Татнефть” Россияда ишлаб чиқарилган автомобил ёнилғисини Ўзбекистонда сотаётган Россиянинг учинчи компанияси бўлди. 2018 йил январда Тошкентда “Газпром”нинг шўъба корхонаси, мартда эса “Лукойл” бензин сота бошлаганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар