date
views 4 033

Ҳаво ҳарорати қаерда юқорироқ - қуёшдами ёки сояда?

Ҳаво ҳарорати қаерда юқорироқ - қуёшдами ёки сояда?
Синоптиклар ҳаво ҳарорати ҳақида гапирганларида, одатда, “соядаги ҳарорат”, деб қўшиб қўядилар. Бундан аҳоли икки турдаги - сояда ва қуёшдаги ҳарорат ўлчовлари бўлади, деган мантиқий хулоса қилади. Яъни, сояда ҳарорат +30 даража бўлса, қуёшда деярли +50 даража бўлади.

Аслини олганда, физикавий нуқтаи назардан бу нотўғри. Гап об-ҳаво тўғрисида кетганда, ҳарорат дейилганда ҳавонинг қанчалик қизигани тушунилади. Табиийки, буни асбоблар ускуналарсиз аниқлаб бўлмайди, шунинг учун ҳароратни термометр ёрдамида, уни маълум вақт давомида очиқ ҳавода қолдириб ўлчанади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Бундан келиб чиқиб, “ҳаво ҳарорати” деганда биз термометрнинг ҳароратини тушунамиз – чунки у иссиқлик алмашинуви натижасида ўзининг қанчалик қизиганини кўрсатади.

Сояда термометр фақат ҳаводан исийди, шунинг учун тўғри ҳароратни кўрсатади. Термометрга тўғри тикка қуёш нурлари тушганда у атрофдаги ҳавога нисбатан кучлироқ қизийди. Термометр +40 даража, ҳатто +70 даражани ҳам кўрсатиши мумкин. Мана шу жуда юқори кўрсатгичлар “қуёшдаги ҳарорат” сифатида қабул қилинади. Бироқ аслини олганда, бу фақат термометрнинг қанчалик қизигани кўрсатгичидир ва бу термометр тайёрланган материалга боғлиқ. Ҳаво эса қуёш остида бунчалик исимайди – у соядагидан энг кўпи билан 2 даражага фарқ қилиши мумкин.

Шамол тезлигининг секундига 1 метрга кучайиши ҳам биз ҳис қилаётган ҳароратни 2 даражагача туширади. Шунинг учун енгил шабада ёки мўтадил шамол вақтида жазирама иссиқ умуман шамолсиз ҳавога қараганда енгилроқ сезилади. Намлик бизнинг ҳис этишимизга ҳам худди шундай таъсир кўрсатади – намлик юқори бўлганда ҳам иссиқ ҳаво, ҳам совуқ об-ҳаво ноқулайроқ сезилади. Қуёшда соядагига нисбатан анча иссиқ бўлишини сабаби бизнинг танамиз тик қуёш нурлари остида кучлироқ қизийди. Ҳавонинг ҳарорати “қуёшда” ҳам сояда ҳам бир хил, қуёш нурлари остидаги предметларнинг ҳарорати эса ҳар хил.

Қуйидагича тажриба ўтказилган:
кундузи соат 15-00 да ҳарорат +30-32 даража шамолсиз об-ҳавода турли юзаларнинг қуёш остидаги ҳарорати

Ўлчов натижалари:

Ўлчов натижасида бир хил кўринишга эга турли юзаларда ҳар хил ҳарорат қайд этилганини кўриш мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳаво ҳарорати қаерда юқорироқ - қуёшдами ёки сояда?