13:04 / 18.07.2019
4 751

Солиқ тизимидаги янгиликлар моҳияти тадбиркорларга тушунтирилди

Солиқ тизимидаги янгиликлар моҳияти тадбиркорларга тушунтирилди
Бугунги кунда Тошкент вилоятида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5755-сонли Фармони юзасидан Тошкент вилоятининг Нурафшон туманида семинар ўтказилиб, бу каби семинарлар барча туманларда давом этмоқда.

Ўқув-семинарида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси соҳа мутахассислари мазкур фармонда белгиланган тартиб-тамойилларни жорий этиш, солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш амалиётини тартибга солиш бўйича иштирокчиларга батафсил тушунчалар беришди. Шунингдек, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Семинарда 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари, импорт фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари, ҳисобчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.Уларга солиқ тизимига киритилган ўзгаришлар юзасидан кўргазмали материаллар тақдим этилди.

Семинар давомида тадбиркорлик субьектларига қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтишнинг тартиби ва афзалликлари тушунтирилди.
Шундай семинарлар корхона рахбари ва хисобчиларнинг ҳамда аҳолининг оғирини енгил қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Семинарнинг устувор аҳамиятга эга бўлган вазифалари – аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, тадбиркорлик ва хусусий мулк ривожига кенг имконият очиб бериш.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқ тизимидаги янгиликлар моҳияти тадбиркорларга тушунтирилди

Жамият янгиликлари