Эксперт: Инсон қиёфасини таниб олиш тизими – бу келажак сари қадам

  • 18 июль 2019, 23:20
  • 537
  • Жамият
  • Эксперт: Инсон қиёфасини таниб олиш тизими – бу келажак сари қадам
    Инсон қиёфасини таниб олиш тизими – бу келажак сари қўйилган қадам, етакчи хорижий мамлакатларда бундай тизим аллаыачон ишга тушган, дейди Россия Давлат Думаси депутати, автоэксперт Вячеслав Лысаков.

    «Фуқаролар учун бу албатта хавфсизлик гарови бўлади. Ҳуқуқни сақлаш органлари одамлар турган жойни аниқлаш, унинг йўналишини кузатиш имконига эга бўлишади. Бу шунингдек жиноятлар олдини олишга ҳам ёрдам беради”, - дейди Лысаков.

    Эслатиб ўтамиз, яқинда ИИББ Тошкентда “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси ишга туширилиши мумкинлиги ҳақида айтиб беришган эди. Унинг асосига инсон қиёфасини таниб олиш тизими ётади.

    Хитойнинг Huawei компанияси билан биргаликда ишлаб чиқилаётган ушбу тизим инсон қиёфасини таниб олиш ва унинг ҳаракатларини кузатиш имконини беради. Керак бўлганда ҳуқуқни сақлаш оганлари жиноятчиларни топишда ҳам ундан фойдаланишлари мумкин.

    Маълумот учун, дунёда энг ривожланган инсон қиёфасини таниб олиш тизими – Хитойда ишлайди. ОАВларда келтирилган маълумотларга кўра, Хитойда инсталган кишини 10 дақиқа ичида топиш имконини беради.

    Айтиш жоизки, ушбу тизим хавфсизлик даражасини ошириш учун хизмат қилса-да, айрим давлат ва шаҳарлар аҳолиси ундан фойдаланишга қарши чиқмоқда. Уларнинг фикрича бу инсон эркинлигини чеклашга олиб келиши мумкин. Ана шундай шаҳарлардан бири АҚШнинг Сан-Франциско шаҳри бўлди. У ерда аҳоли талабига биноан барча хизматлар, жумладан полиция учун ҳам инсон қиёфасини таниб олиш тизимидан фойдаланиш таъқиқланган.

    Манба: Sputnik

    » » Эксперт: Инсон қиёфасини таниб олиш тизими – бу келажак сари қадам