4 285
Тошкентда шифокор клиник ўлим ҳолатида олиб келинган боланинг ҳаётини сақлаб қолди (видео)
Тошкентдаги клиникалардан бирида шифокор ота-онаси томонидан клиник ўлим ҳолатида (нафас олиши тўхтаб қолган) олиб келинган болакайнинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳолат тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.
Қайд этилишича, ҳолат пойтахтдаги хусусий клиникалардан бирида юз берган. Сергей Владимирович исмли шифокор аслида реаниматолог эмаслиги, бироқ клиник ўлим ҳолатида олиб келинган 2 ёшли болани қутқариб қолгани айтилади.
Маълумот учун: клиник ўлим - қон айланиши ва нафас йўқлигида бош мия пўстлоғининг яшаш вақти билан белгиланади. Клиник ўлим биологик ўлимдан фарқли реанимация чора-тадбирлари ўтказилганда бемор ҳаётга қайтиши мумкин. Клиник ўлим организмнинг асосий ҳаёт фаолиятининг (қон айланиши, нафас олиши) тўхтаган вақтидан бошланиб, бош мия пўстлоғи ҳужайраларининг нобуд бўлишигача давом этади. Бу давр реанимация тадбирлари ўтказилганда (нафас ва қон айланиши тикланганда) бош мия пўстлоғи фаолияти тикланиши мумкин. Клиник ўлим давомийлиги одатда 5-6 дақиқа давом этади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди