08:50 / 20.07.2019
2 416

Турдимов: «Тарихий жойларимиздан бошқа мақтанадиган нимамиз бор?»

Турдимов: «Тарихий жойларимиздан бошқа мақтанадиган нимамиз бор?»
Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов «Сув бу - ҳаёт манбаи» акцияси бошланишида қатнашди ва йиғилишда қатор масалалар ҳақида фикр билдирди. Самарқанд шаҳридаги «Ёшлар маркази»да бўлиб ўтган йиғилишда Турдимовнинг гапларини Kun.uz мухбири ёзиб олди.

Вилоят ҳокими Самарқанд шаҳрига сув олиб киришни, бу ҳам шаҳарнинг фойдасига ишлашини, ҳам сувдан унумли фойдаланиш имконини беришини таъкидлади:

«Ўтган йил ёғингарчилик кўп бўлди, шу боис ҳозир сув кўп. Бундан ташқари ҳавонинг иссиқлиги ҳам музликлар эриб, сув кўпайишини таъминламоқда. Оқдарё сув омбори ўтган йил бўшаб ётганди, ҳозир тўла турибди. Каттақўрғон ва Равотхўжада ҳам сув ўтган йилгига қараганда икки баробар кўп. Шу боис сувларни Самарқанд шаҳридаги ариқларга ҳайдашни таклиф қиламан. Шаҳарлардаги ариқларда аввал сув юрган ахир. Майли, аввалига сув тошиб кетар, муаммо бўлар, аммо аста-секин сув жойини топиб кетади».

Самарқанд вилоят ҳокими одамларни сувни тежашга чақирар экан япон халқидан мисол келтирди:

«Биз оддий тиш ювиш учун ҳам литрлаб сув ишлатамиз, лекин бу яхши эмас. Масалан, японлар битта стаканда сув олиб ўшанда тиш ювишади. Биз-чи? Агар тиш юваётганимизда телефон бўлиб қолса, 15 дақиқалаб телефонда гаплашаверамиз, сув эса оқиб ётади. Қўпол бўлса ҳам айтаман, «Сувоқова» текширув ўтказганда кўп уйлардаги унитазларда сув доимий оқиб ётгани аниқланган. Биз бу ерда пул сарфлаб тоза сув тайёрласак-да, сув унитазда оқиб ётса...

Мен юқоридаги мисол билан тиш ювмасликни тарғиб қилмаяпман, шунчаки оддий эҳтиёжлар учун сувни тежаш керак. Ҳар бир ҳовлисида сувни оқизиб қўйиб машина юваётганлар кўп қаватли уйларнинг 5-қаватида яшайдиганларга сув етиб бормаслигини ўйласин...».

Турдимов йиғилиш аввалида шаҳарнинг тарихий қисмлари ўз ҳолича сақланиб қолинишини алоҳида таъкидлади:

«Бизнинг гапларни нотўғри талқин қилганлар ҳам бўлди. Шу боис таъкидламоқчиман, биз шаҳримизнинг тарихий қисмларини ўз ҳолича сақлаб қоламиз. Ахир шу тарихий ерлардан бошқа мақтанадиган нарсаларимиз йўқ-ку! Электр билан мақтана олмаймиз, ҳар куни чироқ ўчади, йўлларимиз ҳам яхши эмас. Шу тарихимиз билан мақтанамиз-да»,- дейди Турдимов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Турдимов: «Тарихий жойларимиздан бошқа мақтанадиган нимамиз бор?»