Ўзбекистоннинг барча вилоят, шаҳар, туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармалари (бўлимлари)да биометрик паспорт ҳамда хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун ҳужжат топшириш ва тайёр бўлган паспортларни олиш бўйича фуқароларни дам олиш кунлари соат 8:00 дан 20:00 гача қабул қилиш жорий этилди. Бу ҳақда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси хабар берди.
«Шу муносабат билан нобиометрик паспортини биометрик паспортга алмаштирмаган фуқароларга яратилган имкониятдан унумли фойдаланишни тавсия этамиз», — дейилади хабарда.
Шунингдек, эски намунадаги (нобиометрик) паспортнинг Ўзбекистон ҳудудида амал қилиш муддати 2019 йил 31 декабргача белгиланганлиги эслатиб ўтилди.
Шанба—якшанба кунлари Тошкент шаҳрида барча Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига ҳам паспорт ва виза режими бўйича исталган масалада учрашиш мумкин бўлади. Жумладан, хорижга чиқиш паспортини олиш, пропискага қўйиш, пропискадан чиқиш истагида бўлган фуқаролар мурожаат қилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Хорижга чиқиш биометрик паспортини қандай ҳолларда 5 иш кунида олиш мумкин?

Қаршидаги паспорт столда одамлар соатлаб навбат кутмоқда

Эски паспортда юрганлар 30 кун ичида биометрик паспорт олмаса қанча жарима тўлашини биласизми?

Энди паспортни исталган ҳудуддан олиш тартиби жорий этилиши мумкин

Эски намунадаги (нобиометрик) паспортнинг Ўзбекистон ҳудудида амал қилиш муддатига 95 кун қолди

Нобиометрик шаклдаги паспортнинг амал қилиш муддати 2018 йилнинг 01 июль кунига қадар белгиланди