12:00 / 22.07.2019
2 560

297 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган спорт озуқалари ноқонуний сақланаётганлиги фош этилди

297 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган спорт озуқалари ноқонуний сақланаётганлиги фош этилди
Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги фуқаро М.Ш.га тегишли хонадон белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, ушбу шахс ўз уйида жами 72 турдаги умумий қиймати 297 миллион сўмлик спорт озуқаларини ноқонуний сақлаб келаётгани фош этилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 297 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган спорт озуқалари ноқонуний сақланаётганлиги фош этилди