08:13 / 23.07.2019
1 934

Хивада Малайзия компанияси томонидан юқори тезликдаги интернет жорий қилинади

Хивада Малайзия компанияси томонидан юқори тезликдаги интернет жорий қилинади
19 июль куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усманов маҳаллий «Hadid Engineering» компанияси бошқаруви раиси Сухпиён Орифин билан учрашди.

Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, элчихонада ўтган учрашувда Хива шаҳрида юқори тезликдаги симсиз интернетни (WiFi) жорий этиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

«Hadid Engineering» - телекоммуникация ва инжиниринг хизматларини тақдим этувчи, шунингдек, йирик саноат, тижорат ва уй-жой объектларини қуриш билан шуғулланувчи йирик компаниядир. 2019 йил январь ойида Тошкентда компания томонидан Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун «Hadid Kazanakh» МЧЖ ташкил қилинган эди. Бу йўналишда Малайзиянинг йирик интернет провайдери «TM Global» билан ҳамкорлик қилиш ҳам кўзда тутилган.

Музокаралар якунига кўра, 2019 йил сентябрь ойида Хоразм вилоятида компания вакиллигини очиш ҳақида ҳам келишиб олинди. Вакиллик «Hadid Engineering» компаниясининг инвестицияларини жалб қилган ҳолда Хива шаҳрида ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида юқори тезликдаги интернетни жорий қилиш лойиҳалари билан шуғулланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хивада Малайзия компанияси томонидан юқори тезликдаги интернет жорий қилинади