13:49 / 23.07.2019
2 815

Вазир: Ўзбекистонда истеъмол саватчасининг тахминий миқдори 650 минг сўм

Вазир: Ўзбекистонда истеъмол саватчасининг тахминий миқдори 650 минг сўм
22 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев иштирокида «Мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол, шунингдек, истеъмол саватчаси ҳисоби ҳамда тирикчилик учун зарур энг кам миқдор» мавзусида ОАВ вакиллари билан мулоқот бўлиб ўтди.

Гарчи анжуман мавзусида бу алоҳида ўрин тутган бўлсада, вазир ўзининг асосий нутқида истеъмол саватчаси тўғрисида умуман тўхталмади. Аммо журналистларнинг қатор саволлари айнан мана шу масалага қаратилди.

Ботир Хўжаевнинг маълум қилишича, истеъмол саватчаси дунё иқтисодиётида амал қилиниши мажбурий кўрсаткич эмас.

«Ўзбекистонда истеъмол саватчаси деган тушунчани жорий қилиш тахминан 2021 йилларга мўлжалланмоқда. Ҳозир ҳам истеъмол саватчаси ва яшаш учун энг кам миқдор тушунчалари тест тизимида синаб кўрилмоқда ва сўровномаларга кўра улар 650 минг ва 800 минг сўмни ташкил қилади», дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Иқтисодиётга оид муаммоларга тўхталаркан вазир шундай маълумотларни келтирди: «20 мингдан ортиқ корхона ўз лойиҳа қуввати даражасида ишламаяпти, 2800тасида эса ишлаб чиқариш умуман тўхтаган. Ҳолбуки режамизга кўра 2030 йилга келиб саноат салмоғи 5 баробар ошиши керак. Бунда ўсиш 30 фоиз озиқ овқат, 30 фоиз ноозиқовқат маҳсулотлари, 40 фоиз хизматлар улушига тўғри келиши лозим. Яна бир муаммомиз ишлаб чиқаришда энергия сарфи жуда юқори, ривожланган давлатларга нисбатан 3 баробаргача баланд».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вазир: Ўзбекистонда истеъмол саватчасининг тахминий миқдори 650 минг сўм