13:09 / 24.07.2019
3 514

Қонунбузарнинг 306 граммдан ортиқ яширилган заргарлик буюмлари фош қилинди

Қонунбузарнинг 306 граммдан ортиқ яширилган заргарлик буюмлари фош қилинди
Божхоначилар томонидан заргарлик буюмларини ноқонуний йўллар билан олиб ўтишга қарши кескин кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости ходимлари томонидан навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатига ўз вақтида якун ясалди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро С.Қ.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда холислар иштирокида текширувдан ўтказилди.

Натижада, унинг кийимлари орасида умумий қиймати 9,1 миллион сўмлик 306,33 грамм оғирликдаги кумуш тақинчоқлар яширилгани аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қонунбузарнинг 306 граммдан ортиқ яширилган заргарлик буюмлари фош қилинди