14:50 / 24.07.2019
2 293

Ўзбекистонда журналист ва блогерларга бепул юридик ёрдам кўрсатилади

Ўзбекистонда журналист ва блогерларга бепул юридик ёрдам кўрсатилади
Фото: Google Images
Журналист ва ОАВ учун «Ўзбекистонда медиа эркинлигини таъминлаш борасида журналистларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш» лойиҳаси доирасида 24 июль куни Ҳуқуқий клиника очилишига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.

Ҳуқуқий клиника «Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази» нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан Ўзбекистондаги Буюк Британия элчихонаси кўмагида ташкил этилган. Унга журналистлар, ОАВ ходимлари ҳамда блогерлар мурожаат қилиши мумкин.

«Ҳуқуқий клиника журналистлар учун ОАВ ходимларини ҳимоясига кўмаклашиб, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириб, ўзларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишлари учун юридик ёрдам бериш муаммосини ҳал қилиши керак», — деб таъкидлаган «Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази» раҳбари Саида Сулаймонова.

Ҳуқуқий клиника журналистлар манфаатларини судларда ҳимоя қилмайди, ҳар қандай кўринишдаги ҳужжатлар (хатлар, шартномалар, эътирозлар, даъво ва бошқа турдаги баёнотлар) тайёрлаш билан шуғулланмайди, телефон орқали ҳуқуқий маслаҳат бермайди.

Таъкидланишича, ҳуқуқий маслаҳатлар фақат олдиндан рўйхатдан ўтиб, шахсий қабулга келганларга, шунингдек клиниканинг legalclinic.uz сайтига онлайн мурожаат қилинганда берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда журналист ва блогерларга бепул юридик ёрдам кўрсатилади