18:37 / 24.07.2019
2 649

Мақсад — қонун ҳужжатлари барқарорлиги

Мақсад — қонун ҳужжатлари барқарорлиги
Мажбурий ижро бюроси Олтинкўл туман бўлими томонидан суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси мажбуриятини таъминлаш бобида қатор ижобий ишлар амалга оширилиб, бу ҳаракатлр албатта, ўз натижасини бермоқда. Ушбу натижадорлик орқали, амалдаги қонун ҳужжатларининг аҳамияти ортиб бормоқда ва улар воситасида фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари эътибор марказида бўлиб турибди.

Мисолларга мурожаат қиладиган бўлсак, суд қарорига ассоан қарздор “Ҳақиқат Агротехсервис” МТАнинг мавжуд солиқ қарздорлигини ундириш борасидаги ижро ҳужжатларига асосан, МТПга тегишли хатланган маъмурий бино онлайн электрон аукцион савдосига қўйилиб, сотувдан келиб тушган жами 76 миллион 803 минг 211 сўм пул маблағи машина-трактор паркининг солиқ қарздорлиги ҳисобига ўтказилди.

Яна бир қарздор “Сўлим автосавдо” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига 21 миллион 260 минг сўм солиқ қарздорлиги ундириш ижро ҳужжати юзасидан жорий йил 19 март куни қарздорга тегишли бўлган “Нексия” автомобили хатланди.
Ижро ҳаракатлари давомида ушбу авто ртанспорт воситалари электрон-онлайн аукцион савдога чиқарилди ва сотилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мақсад — қонун ҳужжатлари барқарорлиги