19:18 / 24.07.2019
11 045

Англиялик қиз Фарғонага келин бўлиб тушди (фото)

Англиялик қиз Фарғонага келин бўлиб тушди (фото)
Карнай-сурнай садолари, тўй-томошалар билан Фарғона вилояти Эшонгузар қишлоғида яшовчи Муҳайё опа келин туширди. Келин ҳам ойдеккина, чиройликкина кўрганлар ҳавас қилади. Келинчак яқинданмас нақ Англиядан Ўзбекистонга келин бўлди, деб ёзади Фотима Ўктамова ўзининг Facebook саҳифасида.

Муҳайё опанинг ўғли Нуруллохон турмуш ўртоғи билан чет элда танишиб, бир-бирларини синаб, муҳаббат ришталари ила оила қурди. Жена Англияда туғилиб-ўсган бўлса-да, одоб-ахлоқли, ҳаёли, меҳрибон қиз бўлиб чиқди. Унинг отаси Майкл ва Кристина хоним ўзбек йигитининг оқкўнгил, билимдон, меҳрибон эканлигини кўриб у билан яқиндан танишиб, қизлари билан турмуш қуришига рози бўлди.

Янги келинчак ўзбек урф-одатларини бир зумда ўрганиб олди. Кўча-ҳовлиларни супуриб, сув сепиб, ҳаммаёқни ораста қилиб, миллий таомларни ҳам тайёрлашни зукколик билан бажаряпти. Доимо самимий табассум билан юриши Муҳайё опани янада қувонтирди. Муҳайё опа Англиялик келинини Жена эмас, Жаннатхон деб эркалаб чақиради, дейилади хабарда.



arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Англиялик қиз Фарғонага келин бўлиб тушди (фото)