18:06 / 25.07.2019
3 084

Сифати кафолатланмаган маҳсулотларни 28 300 АҚШ долларига пулламоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Сифати кафолатланмаган маҳсулотларни 28 300 АҚШ долларига пулламоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилди.

Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Х.Ж.нинг ноқонуний хатти-ҳаракати фош этилди.

Ушбу шахс, “Газель” русумли автомашина юкхонасига юкланган, ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 3000 дона қўл учун тиббий антисептик гигиеник гелларни 28 300 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сифати кафолатланмаган маҳсулотларни 28 300 АҚШ долларига пулламоқчи бўлган шахс қўлга олинди