“Жентра”га яширилган электрон тамакилар фош этилди

  • 25 июль 2019, 19:42
  • 568
  • Жамият
  • “Жентра”га яширилган электрон тамакилар фош этилди
    Божхоначилар томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
    Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан фуқаролар қонунбузилиши ҳолатларини содир этмасликлари учун мунтазам равишда профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

    Лекин, айрим фуқароларнинг хорижда ишлаб чиқарилган, аммо божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган тамаки маҳсулотларни республикамизга яширинча олиб киришга бўлган уринишлари ҳамон учрамоқда.

    Ана шундай ҳолатларнинг бири “Навоий” чегара божхона пости ходимлари томонидан аниқланди.Ушбу постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Н.Э.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, ушбу шахснинг юклари орасидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровида айтилмаган қиймати 17,1 миллион сўмлик, 760 қути тамаки маҳсулотлари ва 110 қути электрон тамаки маҳсулотлари борлиги фош қилинди.

    Шунингдек, мазкур пост ходимлари томонидан яна бир шундай ҳолат ўз вақтида бартараф қилинди. Қўшни мамлакатдан ўзининг “Жентра” русумли автотранспорт воситасини бошқариб келган фуқаро Н.А. белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.
    Натижада, унинг юклари орасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида айтилмаган, қиймати 22,2 миллион сўмлик 10 дона тамаки чекиш учун қурилма ва 950 қути электрон тамаки маҳсулотларини борлиги аниқланди.

    “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан ҳам тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилиши холати фош этилди. Ушбу постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Х.М.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу шахс умумий қиймати 1,6 миллион сўмлик 90 қути тамаки маҳсулотларини қўшни давлатдан ноқонуний олиб киришга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » “Жентра”га яширилган электрон тамакилар фош этилди