
Олий таълим муассасасига кириш имтиҳонлари чоғида саволларнинг нотўғри тузилгани юзасидан абитуриентларнинг эътироз билдириши, апелляцияга бериш ҳолатлари кўч учрамоқда. Агар абитуриент тест саволининг нотўғрилиги юзасидан мурожаат қилса ва ҳақиқатан ҳам саволнинг нотўғрилиги исботланса, бу савол учун балл фақат даъвогар абитуриентга қўшиб бериладими?
Тест топшириқларида худди шу нотўғри савол тушган, лекин апелляция бермаган абитуриентларга-чи? Уларнинг бой берилган балли нима бўлади? Бу ҳақида Давлат тест маркази мутасаддилари “Тест синови ўтказишга оид давлат сиёсати: абитуриент ва педагог ходимларнинг чет тилини билиш даражасини баҳолаш” мавзусидаги матбуот анжуманида изоҳ беришди.
Давлат тест маркази бўлим бошлиғи Эльвира Ураеванинг маълумот беришича, нотўғри савол бўйича кейинчалик абитуриентга балл берилиши учун абитуриент тегишли тартибда шикоят қоғозини тўлдириши керак.
“Агар имтиҳон чоғида саволнинг тўғрилигига абитуриентда шубҳа туғилса, буни назоратчиларга билдириши ва шикоят бланкасига нотўғрилиги тахмин қилинаётган саволни қайд этиши керак. Кейинчалик ДТМ мутахассислари томонидан бу эътирозлар ўрганиб чиқилади. Агар саволнинг нотўғрилиги исботланса, балл қўшилади. Нотўғрилиги исботлаган савол юзасидан норозилигини ёзма асосда тақдим этган абитуриентларга балл қўшилади, тест топшириқларида шу савол тушган барча абитуриентларга эмас”, ─ дейди Эльвира Ураева. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар