Ноқонуний уланиш ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат зарар келтиради

  • 26 июль 2019, 20:20
  • 675
  • Жамият
  • Ноқонуний уланиш ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат зарар келтиради
    Мажбурий ижро бюроси Хонқа туман бўлими томонидан Сарапаён қишлоғи, “Пахтагул” маҳалласида истиқомат қилувчи К.Раззаков, ўзига тегишли хонадонда электр тармоғига яширин равишда уланиб, 110524.05 Квт.соат электр энергиясидан фойдаланиб келганлиги оқибатида Хонқа туман электр таъминоти корхонасига 27 631 012 сўмлик анча миқдорда зарар етказганлиги аниқланиб тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

    К.Раззаков содир этган қилмишини тан олиб, бундан кейинги даврда ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этмаслигини, содир қилган қилмишидан амалда пушаймонлик билдириб, етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берди.

    Ушбу ҳаракатдан кимга фойда-ю, кимга зарар? Албатта, фойда қиламан деб, истеъмолчи бир мунча муддат ноқонуний фойдалангани бу ростдир. Лекин, эндиликда у “фойдаси”нинг зарарини тўлади.

    » » Ноқонуний уланиш ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат зарар келтиради