16:09 / 27.07.2019
2 580

Газ тармоғига тўғридан тўғри уланишнинг салбий оқибати...

Газ тармоғига тўғридан тўғри уланишнинг салбий оқибати...
Газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиш фуқаро С.Ф. учун қонунийдир балки. Ёки истеъмолчи оила бюджетига 12 млн. сўм зарар келтиришини билганида қонун талабларига зид ҳаракатлардан тийилармиди?

Хуллас, Учтепа тумани Ю.Саккокий кўчасидаги хонадонлардан бирида яшовчи С.Ф.нинг хонадонидаги энергия ресурслари ҳисоблагичлари Бюронинг Учтепа туман бўлими давлат инспектори А.Алижонов томонидан кўрикдан ўтказилганда, истеъмолчи С.Ф. ўзбошимчалик билан хонадондаги газ ҳисоблаш ускунасини ечиб олиб, табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб фойдаланаётганлиги аниқланади.

Бюронинг Учтепа туман бўлими тезкор шўъбаси ходимлари томонидан мониторинг ўтказилганда, бу ҳолат ўз тасдиғини топади ва МЖТКнинг 101-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги ҳақида” далолатнома тузилиб, истеъмолчи С.Ф.нинг хонадони табиий газ тармоғидан мажбурий узиб қўйилди.

Истеъмолчи келтирилган зарар, маъмурий жарима ҳамда газ тармоғига қайта уланиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида тўловни амалга оширганлиги сабабли, эндиликда табиий газдан қонуний фойдаланиши таъминланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Газ тармоғига тўғридан тўғри уланишнинг салбий оқибати...