09:16 / 28.07.2019
2 735

ИИВ паспорт бериш хизмати сифатини яхшиламоқчи

ИИВ паспорт бериш хизмати сифатини яхшиламоқчи
27 июль куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси ва унинг вилоятлардаги бошқармалари йиғилиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди республика ИИВ матбуот хизмати.

Мажлисда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси ҳамда унинг барча вилоятлардаги раҳбар ходимлари, ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбарияти ҳамда барча вилоятлардаги Тергов бошқармалари раҳбарлари, шунингдек Электрон ахборот тизимларининг мутахассислари иштирок этмоқда.

Йиғилишда жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчилик таҳлили, келгусидаги устувор вазифалар ҳамда аҳоли томонидан билдирилган паспорт тизими билан боғлиқ таклиф ва эътирозлар муҳокама қилинмоқда, дейилган хабарда.

Тадбирда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Фаҳриддин Турсунов сўзга чиқиб, жойлардаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари томонидан 2019 йилнинг I ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган ҳато-камчиликлар юзасидан батафсил ахборот берди.

Ҳозирда мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусидаги режаларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан муҳокамалар давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИВ паспорт бериш хизмати сифатини яхшиламоқчи