18:48 / 28.07.2019
3 504

Учтепада хонадон томи ёниб, ёнғин қўшни уйларга ҳам ўтди

Учтепада хонадон томи ёниб, ёнғин қўшни уйларга ҳам ўтди
Фото: Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
28 июль куни соат 13:58 да Учтепа тумани, Байроқ 3-тор кўчаси, 5а-уйнинг шифти ва томи 30 квадрат метри ёниб, ёнғин тарқалиши оқибатида қўшни хонадонларнинг том қисми жами 120 квадрат метр майдонида зарар кўрган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Ёнғиндан уйларнинг 590 квадрат метр майдонидаги қурилмалари сақланиб қолинган.

Жанговар бўлинмалар чақирилган манзилга соат 14:03 да етиб борган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 14:20 да қуршаб олиниб, 11 дақиқадан сўнг бартараф этилган. Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳодиса жойига 6 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. Ёнғинда инсонлар ҳалок бўлиши ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Учтепада хонадон томи ёниб, ёнғин қўшни уйларга ҳам ўтди