date
views 2 816

Махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин:

199-модда (Махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик):
санкциясидаги “бир бараваридан уч бараваригача” деган сўзлар “уч бараваридан беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилади:
“Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, - энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”.

199-модданинг амалдаги таҳририга кўра, ички ишлар органи, ёнғинга қарши хизмат, тиббий тез ёрдам ва бошқа махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик - энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик учун жавобгарлик кучайтирилади